Британиянинг The Independent нашрида «Трамп ростдан ҳам Учинчи жаҳон урушини бошламоқчими? Биз бу ҳақда нималар биламиз?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият ҳақидаги мақола муаллифи Луис Стэйплс Учинчи жаҳон уруши бошланиши эҳтимолдан холи эмас, деб ёзади.
Муаллиф Ироқда Эроннинг нуфузли генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ва у билан боғлиқ бошқа воқеаларни таҳлил қилади.
Мақолада шунингдек, америкалик сиёсатчилар, хусусан, АҚШ собиқ вице-президенти Жо Байден ҳамда Британиянинг ҳозирги ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг фикрлари ҳам келтирилади.
Мақола сўнгида Стэйплс дунё ҳақиқатдан ҳам йирик уруш томон боряптими, деган саволга жавоб берар экан, «биз ҳали буни билмаймиз», деб ёзади.
Шу билан бирга муаллиф томонлар зиддиятни бартараф этиш учун қадам ташлаётганини ҳам ёзади.
Тасодифий хабарлар
Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
Боғчалар 1 августдан босқичма босқич очилади
Болаларга нега полда дарс ўтилди
"Instagram" шартларни бажармаган фойдаланувчиларга тақиқ қўймоқчи
Ўзбекистон аҳолиси 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди