Бироз аввал, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Халқлар дўстлиги” концерт саройида ўтаётган навбатдаги яккахон концерт дастурининг қолган сеанслари мамлакатга коронавирус қайд этилиши сабаб вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, “Миллион” жамоасининг 28-30 март, 1-6 апрель кунларига мўлжалланган концерт дастури ҳам бекор қилинган. Биз мазкур масалада тўлиқ маълумот олиш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғландик.
“Ўзбекконцерт” расмийсининг қайд этишича, “Миллион” жамоасининг концерт дастури мос рақишда 27 июнь — 6 июль кунларига кўчирилган.
“Ўзбекконцерт” икки концертнинг харид қилинган чипталарининг амал қилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигини, қўшимча маълумотлар бериб борилишини ваъда қиляпти.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
Тасодифий хабарлар
Ўҳ-ҳў! Коронавирус туфайли АҚШнинг қарзи қанчага етганини биласизми?
Энг камида миллиард: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи тахминан қанча маош олади?
Жиззахда аёл ва 5 ёшли боланинг ёқиб юборилган жасади топилди. Қотил уларнинг яқини бўлиб чиқди
Андижонда маҳбуслар мажбуран ишлатилган ҳибсхона раҳбари ишдан олинди
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди