Бош прокуратура томонидан эълон қилинган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Кодекс лойиҳасининг 184-моддасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни уни ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Мазкур ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz сайтида “Жазо кетидан жазо. Қонунчилик жараёни ОАВга нисбатан бирёқлама ишлаяпти(ми?)” сарлавҳали мақола эълон қилиниб, унда журналист ва блогер фаолиятига тўсқинлик қилганлик, сўз эркинлигига таҳдид қилганлик учун ҳеч қандай қонуний жавобгарлик белгиланмагани, аксинча ҳадеб уларнинг масъулиятини оширувчи, қатъий талаблар қўювчи қонунлар ишлаб чиқилаётгани танқид қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Украина шарқидаги ҳаракатлари БМТ Низомини бузади – Гутерриш
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев томонидан янги қонун имзоланди
Синтетик наркотик тайёрланадиган лаборатория аниқланди
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди