Ижтимоий тармоқларда Янгиқўрғон туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчилари дарсдан чақириб олиниб, чиқиндиларни тозалашга, яъни мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақида хабар ва видеолавҳа ёритилди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди. Видеода келтиририлган ҳолатларни холис ва ҳаққоний ўрганиб чиқиш ва тегишлича ҳал этиш юзасидан Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ масалага ойдинлик киритади ва ижобий ҳал этиш чораларини кўради.
Мазкур ҳолат юзасидан қонуний тарзда, яъни меҳнат қонунчилиги доирасида муносабат ҳавола этган ҳолда нафақат ўқувчиларни, балки ўқитувчиларни ҳам мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик вилоят халқ таълими бошқармасининг доимий диққат-марказида ва жиддий эътиборида бўлишини маълум қиламиз.
Ўрганиш натижалари маълум қилинади
Наманганда ўқувчилар дарсдан чақириб олиниб, чиқиндиларни тозалашга мажбур қилингани ростми?
Тасодифий хабарлар
Бортида минглаб автомобиллар бўлган кема Тинч океанига ғарқ бўлди
АҚШ Эронга қарши тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкин – ОАВ
Дунёдаги энг самарадор бошқарувчилар рейтинги эълон қилинди
Португалия жаҳон чемпионатида ўйнашига ишонаман – Роналду
АҚШ 150 дан зиёд мамлакат учун импорт божи жорий қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор (рўйхат)