«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2020/21 йилги мавсумда ҳам клубда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар қилмоқда.
Аргентиналик футболчи отаси ва ўзининг қонуний вакиллари билан кечган узоқ муҳокамалардан кейин аввалги талабларини ўзгартирган.
Яна у Неймарнинг мисолини эсга олиб "Барселона"дан можаро билан кетишни истамаслигини айтди.
Энди Месси клубни судга бермоқчи эмас, у кетиш учун бундай ҳаракат қилиши ҳаддан ошиқ чора деб ҳисоблаган, шу туфайли энди «Барселона»да 2021 ёзигача, балки ундан кейин ҳам қолиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда уч кишини яшин урди. Қурбон бор
Хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди
Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси кимларга, неча пулдан берилади?
Ўзбекистонда илк бор мураккаб жигар кўчириш операцияси ўтказилди
Дунёнинг “энг кир одами” чўмилганидан сўнг вафот этди