Ўзбекистонга 2026 йил январь-февраль ойларида қарийб 1 млн 770 минг чет эллик сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан меҳмонлар сони 441 мингга ошган. Сайёҳларнинг асосий оқими анъанавий равишда қўшни давлатларга тўгри келган. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон 521 мингдан ортиқ киши билан етакчилик қилган. Ундан кейин Тожикистон (469 минг нафар) ва Қозоғистон (386 минг нафар) иккинчи ва учуинчи ўринда келган.
Сайёҳлар сони бўйича илк ўнта мамлакат қаторига Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) кирган.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Конститутция байрами муносабати билан талабаларга китоб тарқатди
Shveytsariya kompaniyasi Toshkentdagi yangi aeroport terminalini quradi
Хушхабар! Россия коронавирусга қарши дастлабки дорини тақдим этди
«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди
Асакадаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди