Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев журналист ҳамда блогерлар билан учрашди. Ҳоким учрашувда барчани қизиқтирган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Учрашувда ҳоким ижтимоий тармоқдаги шов-шув мавзулар ва блогер ҳамда журналистлар фаолиятига ҳам ўз муносабатини билдирди.
Ҳоким ОАВ вакилларини ҳурмат қилишини айтиб, улар доим холис ва ҳаққоний бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, раҳбарлар журналист ва блогерлардан қочмасдан улар билан мулоқот қилишни тавсия этди.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳеч қачон бир томонлама манфаатларни ҳисобга олмаслиги керак. Тўғри, баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ, дейди ҳоким.
Шу билан бирга Ғаниев кўплаб журнлист ва блогерларни кузатиб боришини, биронта блогерга устунлик беришни истамаслигини ҳам айтган.
Тасодифий хабарлар
Россияда 4 кишининг жасади топилди. Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган
Наманганда ИИБ тадбиркорни қамоққа олди
Жума намозларини масжидларда ўқишга рухсат берилди
Наманганда сув тошқини сабаб 100 дан ортиқ одам эвакуация қилинди
НАМАНГАНДА БУГУННИ ЎЗИДА 20 КИШИ КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ