Microsoft компанияси Windows операцион тизимининг янги дизайни концепциясини намойиш қилди. Янги дизайнда Windows’нинг логотипи ҳам янгиланган.
Microsoft Design’нинг тақдимотида Microsoft’нинг бир қатор хизматлари – Word, Excel, Power Point ва бошқаларнинг янги логотиплари ҳам тақдим этилган. Логотиплар 2017 йилдаги Fluent Design концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унга кўра, логотип аввалгидек текис эмас, балки ҳажмли, улуғвор кўринишда бўлади.
Microsoft’нинг таъкидлашича, дизайнерларга график элементларининг кўринишини янгилаш вазифаси қўйилган, бироқ улар давомлиликни сақлаб қолишлари керак. Градиент ранглар туфайли логотиплар янада динамик кўринишга эга бўлди.
Microsoft ОТда янги дизайн қачон пайдо бўлишини маълум қилмади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, янгиланган логотипларни янги Windows 10X операцион тизимида 2020 йилнинг иккинчи ярмидар кўриш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди
Наманганда из газидан бир оила заҳарланди, она ва икки фарзанди вафот этган
Самарқандда эркак гинекологнинг айби билан ҳомиладор она ва унинг икки эгизак фарзанди вафот этди
Байден Украинани Путинга бериб юбормоқчи, аммо мен бундай қилмайман — Дональд Трамп
Фаластин масаласида Хитойнинг позицияси маълум бўлди