16 январь куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг 4-қаватида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада 150 кв.м. бўлган 6 та кийим-кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.
Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус мевалар орқали Ўзбекистонга кириб келиши мумкинми?
Пиёда юрганларга тўланган пуллар 43 млрддан ошиб кетди
Ўзбекистон жамоаларининг ОЧЛдаги ўйинлар тақвими эълон қилинди
Исроилда эмланишга қарши ҳаракат раҳбари коронавирусдан вафот этди
Ана холос! Янги бош вазир шов-шувли жиноятга алоқадор?!