Ҳоким ёрдамчилари ойлик-маошлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлетов хабар берди.
Маълум бўлишича, хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – 4 млн 932 минг сўм;
— хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – 5 млн 343 минг сўм;
— хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – 5 млн 754 минг сўм.
Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган кечаги видеоселектор йиғилишида ҳоким ёрдамчилари 1 январь кунидан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлаши, уларга квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилиши ва бошқа маълумотлар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда амалий ҳамкорлик
Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда
Месси ЖЧ-2026'да иштирок этадими? Лео жавоб берди
AQSh elchixonasi “qizil pasport” bilan grin-karta o‘ynashni qat’iy tavsiya qildi
Наманганда 61-Халқаро гуллар фестивали бошланди