Франция Президенти Эммануэль Макроннинг шу ҳафтага мўлжалланган Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафаридан мақсад мамлакатнинг энергия хавфсизлигини яхшилашдир. Бу ҳақда Макронга яқин икки аноним манбага таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
“Президент Эммануэль Макрон шу ҳафта энергияга бой Марказий Осиёга сафар қилиб, мамлакат ядровий реакторларини қувватлайдиган уран етказиб берувчи икки давлат – Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Марказий Осиёнинг улкан нефть, газ ва фойдали қазилма захиралари унга интилишни оширган. Шунинг учун ҳам Макрон бу минтақада “янги дўстлар ва уран қидирмоқда”.
Қайд этиш жоизки, Нигерда ҳокимият ағдарилганидан сўнг, мамлакат Францияга уран ва олтин экспорти тўхтатганди. Нигер жаҳонда уран қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда туради. Францияда электр энергияси учун ишлатиладиган ураннинг 15-17 фоизи Нигер ҳиссасига тўғри келарди. Мамлакатда ҳокимиятга келган кучларнинг эса Франция билан алоқалари ёмон.
Агентлик манбасига кўра, Макроннинг иккинчи мақсади собиқ иттифоқ республикаларини “Россияга қарамликдан ташқарига” чиқишга ундаш бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Қозоғистонда 170 дан ортиқ француз компанияси ва қўшма корхоналари фаолият юритмоқда. Макрон республикага ташрифи давомида "Orano" компаниясининг Қозоғистондаги иштирокини кенгайтириш масаласини ҳам муҳокама қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Эммануэль Макрон 1 ноябрь куни Қозоғистонга, 2 ноябрда Ўзбекистонга келиши айтилганди. AFP Елисей саройидаги манбасига таяниб, Макроннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга кутилаётган ташрифидан минтақада АҚШ ва Европа Иттифоқи билан бирга Париж ҳам ўз вазнини сақлаб қолишини мақсад қилганини хабар қилганди.
Тасодифий хабарлар
Сардор Умурзаков оёғи ердан узилган ва маишатбоз раҳбарларни танқид қилди
Ўзбекистонда саратонни 99 фоиз даволовчи дори яратилгани рад этилди
Ўзбекистоннинг давлат қарзи чўққига чиқди
Навбатдаги спортчилар оиласи турмуш қурди
Юк машиналари ҳаракатига мавсумий чекловлар ўрнатилади – Президент қарори