АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, жумладан, ушбу мақсадлар учун 52 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи CHIPS and Science Act қонунини қабул қилиш ўз самарасини берди.
Байденнинг сўзларига кўра, қонуннинг қабул қилиниши Америка иқтисодиётидаги вазиятни сезиларли даражада яхши томонга ўзгартирди, деб ёзмоқда “Америка Овози”.
Америка Президенти яримўтказгичлар ишлаб чиқариш ҳам миллий хавфсизлик масаласи эканини таъкидлаб, буни, хусусан, Украинага етказиб бериладиган Javelin ракета тизимларини ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin мудофаа концерни мисолида тушунтирди.
“Украинага Javelin ракеталарини етказиб беришда муаммоларга дуч келдик, чунки [Lockheed Martin] чиплар, компьютер чиплари йўқ эди. Путиннинг ушбу шафқатсиз ва асоссиз урушида ўзларини ҳимоя қилиш учун биз бу йигитларга Javelin юбораётгандик”, дейди Байден.
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Россия аллақачон ўз Қуролли Кучларини таъминлашда муаммоларга дуч келган ва бунинг сабабларидан бири Қўшма Штатлар ўз қуролларини яратиш учун “Москвага керакли нарсаларни олишда қийинчиликлар” яратишга муваффақ бўлган.
Тасодифий хабарлар
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас – Путин
Трамп имзо чекди: Ой энди АҚШники
Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудуди чегараси ўзгаради
Тиббий ёрдам кўрсатишни рад этган жавобгарликка тортилади
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди