Наманган давлат университети тарихида илк маротаба хорижий давлат ОТМ билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилди. Россиянинг Свердловск вилояти Екатеринбург шаҳри Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети очилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, тантанали очилиш маросимида Урал давлат тиббиёт университети ректори Ольга Ковтун, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, университет жамоаси иштирок этди.
Янги қўшма факультетда қуйидаги таълим йўналишларида малакали мутахассислар тайёрланади:
Даволаш иши;
Педиатрия;
Стоматология;
Фармацевтика.
Қўшма тиббиёт факультетида талабалар 5 йил таҳсил олишади. Ўқишнинг дастлабки икки босқичи Наманган давлат университетида, қолган 3 та босқич Урал давлат тиббиёт университетида олиб борилади.
Битирувчиларга иккита давлатда ҳам тан олинадиган икки ҳамкор университетнинг дипломи берилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди
Зеленский бугун Оқ уйда ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак
Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
Ўзбекистоннинг жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди