Наманганга Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар бошчилигидаги Покистон делегацияси келмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.
Делегация таркибига Панжоб вилояти мутасаддилари ва тадбиркорлари кирган бўлиб, жами 15 кишидан иборат. Меҳмонлар вилоятдаги йирик корхоналар билан танишиши, Made in Namangan кўргазмаси ва «Наманган—Панжоб» бизнес-форумида иштирок этиши, «Султон Увайс Қароний» ва «Ахсикент» мажмуаларини зиёрат қилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразақов ва Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар ўртасида музокаралар ўтказилиши, уларнинг якунида «Биродар ҳудудлар» келишувининг имзоланиши кутилмоқда.
Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида эса ушбу келишувни ўзида акс эттирган монумент ўрнатилади ва Покистон байроғи кўтарилади.
Покистон делегацияси 2021 йил 5 февралдан бошлаб уч кун давомида Наманганда бўлади ва шундан сўнг Самарқанд ҳамда Бухорога йўл олади.
Маълумот учун, Панжоб вилоятида 110 миллион киши ёки Покистон аҳолисининг ярмидан ортиғи истиқомат қилади. Вилоятнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 60 фоиздан ортади.
Тасодифий хабарлар
Тошкент шаҳар ҳокими қатъий огоҳлантирилди, бир қатор ҳоким ва ҳоким ўринбосарларлари, прокурор, солиқчилар ишдан бўшатилди
Оқўрдада Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Фарғона шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
Тошкентда бир қизнинг кўча ўртасидан судраб олиб чиқилиши ҳолатига ИИББ изоҳ берди
Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди