Екатеринбургдаги ўзбеклар рус шоуменининг "Эшак" ресторанини бузмоқчи бўлишди

Екатеринбургдаги ўзбеклар рус шоуменининг "Эшак" ресторанини бузмоқчи бўлишди

Россиялик актёр ва шоумен Сергей Светлаков РБК каналига берган интервьюсида Екатеринбургдаги ўзбек диаспораси вакиллари билан юзага келган нохуш вазият ҳақида гапирди.

Светлаков Екатеринбургда "Ишак" ("Эшак") деб номланган ресторан очган.

Актёрнинг айтишича, ресторанга келганлар унинг ойналарини синдириб, бузиб ташлаш билан таҳдид қилишди. Ўзбекистонликларга ёқмаган жиҳат ресторан номида — "эшак" сўз ўзбеклар орасида негатив маъно касб этади.

Светлаков уларга "эшак" сўзи машҳур халқ оғзаки ижоди қаҳрамони Хўжа Насриддин билан доим бирга келиши, Тошкент марказида (актёр адашиб кетган, бу ҳайкал Бухорода - sof.uz) ҳатто ҳайкал ўрнатилганини айтди.

Светлаковнинг маълум қилишича, музокаралар натижа бермагач, кейинги сафар Марказий Осиёлик меҳмонлар шоуменнинг ресторанига қурол билан келиб, таҳдид қилишди. Шоумен полицияга мурожаат қилгандан сўнг конфликтлар тўхтади.

Светлаков: "Ўз шаҳримда менга нима қилишни ўргатишлари ёқмади", деди.

×