Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган:
- моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши бепул эмланади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган болалар сони ортаётгани маълум қилинди
“Ўзбеккино” мансабдорларига очилган жиноят ишининг Саида Мирзиёева ва “Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқаси йўқ
ИШИД ЕЧЛ ўйинларида терактлар уюштирмоқчи – ОАВ
Ўзбекистонга 17-22 июль кунлари катта сел келиши кутилмоқда
“Салимбой”ни молиялаштирган Қирғизистонлик собиқ депутат Интерполга қидирувга берилди