Аввалроқ Чилонзор туманида Ободонлаштириш бошқармаси (ТОБ) ходимларига маош тўлаш кечиктирилаётганлиги сабабли улар ҳокимлик олдига йиғилгани ҳақида хабар берган эдик.
ТОБ ходимларининг норозилиги юзасидан туман ҳокими Шавкат Мавлонов ходимлар билан юзма-юз мулоқот ўтказган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот жараёнида ишчи ходимларнинг декабрь ойи аванс маошлари кечиктирилаётганлиги маълум бўлган.
Туман молия бўлими томонидан билдирилган изоҳга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 04.01.2021 йилдаги 1-сон ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг 06.02.2021 йилдаги 41-сонли буйруқларига кўра, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 1-даражали маош ойлик тўловлари ҳар ойнинг 20-санасига қадар тўлиқ молиялаштирилиши мумкинлиги асос қилинган.
Шундай бўлса-да, мулоқот жараёнида туман Молия бўлими томонидан ишчи ходимларга тегишли маблағлар “Ипотека” банки Чилонзор филиалига ўтказилган, банк томонидан эса ходимларнинг пластик карталарига соат 12:00 да ўтказиб берилган.
Бундан ташқари, туман ҳокими томонидан ишчи хизматчиларнинг қўшимча таклифлари инобатга олиниб:
- бошқарма ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш таклифи лойиҳасини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Аҳмедовга;
- ходимларнинг фаолиятига алоқадор автоулов масаласини ўрганиб чиқиб, ечими борасида таклиф киритиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдураҳмонов, туман молия мудири Ж.Хожиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари А.Нурмуҳаммедовларга;
- иш меҳнатига қўлланиладиган ягона тариф 3-разряд бўйича берилаётган маошни қайта ҳисоблаш, моддий рағбатлантириш, махсус рағбатлантириш фонди ҳисобидан таклифларини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдураҳмонов, туман молия мудири Ж.Хожиманов ва туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси Г.Куатбаевага юклатилди.
Бундан ташқари, мулоқот жараёнида Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов бошқарманинг барча ходимларига келгусидаги иш фаолиятларига алоқадор ҳар қандай масалалар юзасидан туман ҳокимлигида ҳафтанинг душанбадан-жумагача (кеч соат 17:00 дан) ташкил қилинган фуқаролар қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилмоқда, бозорлар ҳам очилмоқда.
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”
Наманганда автомашина каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди!
Ҳарбийлар аҳолига ҳаводан ҳужум қилди
Ўзбекистонликлар ҳаётида 1 июлдан нималар ўзгарди?