Forbes журнали 2020 йилда бойлиги энг кўп ўсган россиялик миллиардерларнинг рейтингини тузди.
Рейтингнинг биринчи ўрнидан сенатор Сулаймон Керимов жой олди. У бир йилда 11,5 миллиард АҚШ долларига бойиган. Унинг бойлиги ўсишига олтин нархининг йил давомида юқорилаши сабаб бўлди. Ҳозирда Керимов ва унинг оиласининг бойлиги 20,9 миллиард АҚШ долларга баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринни «NLMK» ҳамраиси Владимир Лисин эгаллади. Йил давомида унинг бойлиги 5,4 миллиард долларга ўсиб, 26,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Лисиннинг бойлиги ортишига пўлат нархларининг кўтарилиши сабаб бўлган.
Учинчи ўрин USM Holdings ҳаммуассиси Алишер Усмоновга насиб этди. Бир йил ичида у 3,6 миллиард АҚШ долларига бойиди ва ҳозир унинг бойлиги 16,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Рўйхатнинг бошқа аъзолари сингари, Алишер Усмоновга ҳам металлургия маҳсулотларининг нархи кўтарилиши ёрдам берган.
Қайд этилишича, бойлиги 2020 йилда энг кўп ўсган ўнта рус миллиардерларининг бойликлари жами 33 миллиард АҚШ долларига ўсган.
Россиянинг 2020 йилда энг кўп бойлик орттирган миллиардерлари рўйхатида Алишер Усмонов учинчи ўринда қайд этилди
Тасодифий хабарлар
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»
Наманганлик фуқарони Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган фуқарога жиноий иш қўзғатилди
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
Август ойи охирида 50дан ортиқ давлатлар маданият вазирлари Самарқандда тўпланади
Расман: автомобиль импорти учун бож пасайтирилди, аммо...