Telegram мессенжерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган.
Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқдалар.
Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқаролардан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилиш сўралган.
“Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ”, - дейилади ИИББ хабарида.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади
Дунё мамлакатлари бу йил Рамазон ҳайитини қандай кутмоқда?
Москвада 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Тошкентда ҳокимлик бош мутахассиси пора олаётганда ушланди
Қирғизистонда давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади