Жамоатчилик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти. Бу ҳақда 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида сўз борган.
14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор билан Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди. “Муносабат” ток-шоусининг навбатдаги сони айнан ушбу қарор ва Низом ижросига бағишланди.
Унда студия мониторида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ерга ётганча қўшиқ куйлаётгани, устидан эса пул сочилаётгани тасвирланган. Ушбу видео Самарқанд вилояти Ургут туманида бўлиб ўтган тўйда суратга олинган.
Кўрсатувда қайд этилишича, миллий қадриятларимизни топташ, давлат рамзлари туширилган пулларни сочиш қонун бузлишидан бошқа нарса эмас. Агар шундай ҳодиса чет элда рўй берса, чора кўрилади, дейди "qalampir.uz".
“Мана, санъаткорнинг аҳволи, мана, маънавият даражамиз”, дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова.
Видеодаги ҳолат бўйича кўрсатувда жамоатчилик ўз фикрини билдирди. “Биз қашшоқ ва бой мамлакатлар рўйхатида 127-ўринда турибмиз. Мен ўқиб ҳайрон қолдим. Биз пул сочадиган даражада эмасмиз”, дейди журналист Қуддас Аъзам.
Эслатиб ўтамиз, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров мазкур комиссия аъзолари ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 544 млн сўмлик кредит пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди
Расман: Энди автомобиль сотиб олганлик учун йиғим ундирилмайди
Давлатобод туманида ҳарбий хизматчилар учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди
Спикер ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими Намангандаги йирик корхона фаолияти билан танишишди
Наманганда MAN юк машинасига бориб урилган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди