Ўзгидромет эртага, 10 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикасида қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ; Устюртда кечаси 2–5 даража совуқ, кундузи 0–3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Исроил яна юқори мартабали икки эронлик ҳарбийни йўқ қилди
Наманганда топилган ноъмалум мавжудоднинг скелети динозаврники эканлиги аниқланди
Шифокорларга уй берилади
Президентнинг қариндошларига янги тақиқлар жорий этилмоқда
Tashkent City ҳудудида расмга олиш тақиқланганми? Туризм қўмитаси тушунтириш берди