Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режалаштирилаётган ишлар бўйича мурожаат қилиши кутилмоқда.
Ушбу мурожаатнома олдидан АОКА томонидан Тошкент вилоятига пресс-тур ташкил этилди.
Сафар давомида журналистлар Оҳангарон тумани марказида бўлишди. Туман тиббиёт бирлашмаси капитал таъмирдан чиқарилган ва фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
«Илгари туман аҳолиси тиббиёт соҳасида анча қийинчиликларга дуч келиб, даволаниш учун Тошкент шаҳрига боришга мажбур эди», — дейди Оҳангарон туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев журналистлар билан суҳбатда.
Хабар қилинишича, айни вақтда тиббиёт бирлашмасида мутахассислар етишмовчилиги бўлмаслиги учун чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, туман марказидаги 4 қаватли бино таъмирланиб, тиббиёт ҳодимларига берилади.
Тасодифий хабарлар
Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млнлик “тойчоқ”дан воз кечди
Россиянинг Украинадаги йўқотишлари сони 160 мингдан ошди
“Сўнгги огоҳлантириш”. Президент раҳбарларга 2 ҳафта муҳлат берди
Эрдўғандан жиддий қадам: Туркия Президенти 10 мамлакат элчиларини “ҳайдаб солмоқчи”
Нарендра Моди Путинни қимматбаҳо коса билан сийлади