“Imarat Development” лойиҳаси билан боғлик иш доирасида икки киши процессуал тартибда ушланди.
Маълум бўлишича, “Imarat Development” қурилиш лойиҳаси эгаси М.Ҳ. ва Ж.А. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва Жиноят-процессуал кодекснинг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.
Маълумот учун, Жиноят-процессуал кодекснинг 227-моддасига кўра суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ушлаб туриш, гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарори асосида ички ишлар органи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходими ушланган шахсни энг яқин ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга дарҳол олиб бориши шарт.
Тасодифий хабарлар
“Ислом давлати”нинг янги раҳбари маълум бўлди
Бухорода маҳкумларни қийнаган қамоқхона ходимларига нисбатан текширув бошланди
Фарғона марказий деҳқон бозоридаги янги йил арчаси ёниб кетганлиги тасдиқланди
41 миллион одам хавф ёқасида – БМТ
Тезкор: Махсус комиссия Мустақиллик байрами бўйича қарор қабул қилди