2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида вилоятлар марказларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштирилиши назарда тутилган (http://2022-2026.strategy.uz/ddastur.php).
Лойиҳага кўра, йўловчи ташиш транспорти тизимини тубдан такомиллаштириш Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланган:
- аҳоли пунктларнинг жамоат транспорт билан қамровини 95 фоизга етказиш;
- ўрта ва йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 22 фоиздан 35 фоизга ошириш;
- вилоят марказларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар фаолият кўрсатувчи йўналишларни босқичма-босқич автобус ва микроавтобуслар билан алмаштириш;
- 52та автостанция қуриш ҳамда 29тасини реконструкция қилиш;
- 278та янги автобус йўналишлари очиш;
- 60та янги шаҳарлараро автобус йўналишларини ташкил этиш;
- автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилиши устидан назорат тизимини такомиллаштириш;
мунтазам йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги автобус ва микроавтобусларни олиб киришда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчидан харид қилишда қўшилган қиймат солиғини фоизсиз ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш тизимини жорий этиш.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон сўнгги 10 йилдаги зилзилалардан 84 млрд сўм зарар кўрган. Қурбонлар ҳам бўлган
Шуҳрат Ғаниев блогерлар билан учрашди
Расул Кушербаев бошига қора кунлар тушдими?
ДХХ ташаббуси билан 91 тоннадан ортиқ нефтнинг ноқонуний ўзлаштирилишининг олди олинди
Антарктида музлари остида 332 та улкан сувости каньонлари топилди