Бухоро вилоятида 35 нафар коронавирусга чалинган бемор тўлиқ соғайди. Натижада инфекциядан соғайган беморлар 1440 нафарга етди.
Шифо топганларнинг 20 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 15 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 16 нафари Бухородан, Самарқанд ва Қашқадарёдан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган, Жиззахдан 2 нафардан, Навоий, Хоразм ва Сурхондарёдан 1 нафардан. Уларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 83 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшли бола.
Бухоро вилоятида асосан хорижий давлатлардан чартер рейслар билан олиб келинган фуқароларимиз орасида коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган 434 нафар бемордан эндиликда 367 нафари бутунлай соғайди. Айни пайтда қолган 67 нафар бемор даволанмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг Россиядан газ импорти учун барча инфратузилмаси тайёр – ОАВ
«Эй, синфдош» қўшиғи билан танилган хонанда қамоқда ўтган 9 йили ҳақида гапирди (видео)
2021 йилда хориждан қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди?
Таниқли журналистни ўлдиришда айбланган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди