29 сентябрь куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжат жорий йилнинг 30 июль куни Чўлпон-Отада имзоланган. Қарор битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги процедураларни якунлаш мақсадида қабул қилинган.
Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон томони зарур процедураларни бажаргани тўғрисида Ўзбекистон томонини хабардор қилиш топширилган.
Қарорда битимда ҳамкорликнинг қайси аниқ йўналишлари, ахборот алмашиш механизмлари ва томонларнинг мажбуриятлари кўзда тутилганига аниқлик киритилмаган.
Ҳужжат 10 кундан кейин кучга киради.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов Наманган учун «Спутник V» вакцинаси ажратилишини сўради
Мирзиёев дунё аҳолиси учун ҳал қилувчи кучга эга шахс сифатида эътироф этилди
Наманганда 4 минг долларга наркотик сотишга уринган шахс қўлга тушди
Макронни Ўзбекистонга “қайси шамоллар учиряпти?”
Пригожиндан садо чиқди