2020 йилнинг 31 декабрь кунидан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқумий кўчасида "Матиз" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган.
Фуқаролардан бир нафари ушланиб туман ИИБга олиб келинган.Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди тартибида жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади
Ядро уруши 5 миллиардгача одамни йўқ қилиши мумкин
Бўстонлиқда 2 гектар майдон ёнмоқда. Ўтни ўчиришга вертолёт жалб қилинган
Namanganda 18 yoshli qiz attraksionda jarohatlanib vafot etdi
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди