Ўзбекистонлик MMA жангчиси Рамазон Темиров UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Жошуа Вангга қарши навбатдаги жанг учун даъвогарлар қаторига киритилди. Бу ҳақда “UFC Europe” нашри хабар берди.
Нашр UFC 331 турнирида бразилиялик Александр Пантожа устидан ғалаба қозонган Вангнинг кейинги рақибига бағишланган анъанавий кейинги рақибни танлашга бағишланган анъанавий рукни эълон қилинди.
Унда учта эҳтимолий вариант келтирилган. Шулардан бири Лонейр Каванаг ва Рамазон Темиров ўртасидаги бўлажак жанг ғолиби ҳисобланади. Қолган икки номзод сифатида Манел Капе ва Брендон Ройвал кўрсатилган.
Темиров эртага, 24 октябрь куни Каванагга қарши жанг қилади. Айни вақтда ўзбекистонлик жангчи UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги расмий рейтингида еттинчи, Каванаг эса олтинчи ўринда бормоқда.
Темиров сўнгги жангини жорий йилнинг 25 июль куни ўтказган ва унда Стив Эрцегни биринчи раундда нокаутга учратган. Бу ғалаба ўзбекистонлик жангчининг профессионал фаолиятидаги кетма-кет 12-ғалабаси бўлган.
Тасодифий хабарлар
Бухорода маст қудалар 3 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди
Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди! Жанг қолдириладими?
Эртага ҳаво ҳарорати иссиқроқ бўлиши кутилмоқда
Наманганда Халқ қабулхонаси ходими $1500 билан ушланди
Намангандан Фарғонага олиб кетилаётган 220 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди