FIFA’нинг собиқ президенти Зепп Блаттер ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино ўрнига Норвегия футбол ассоциацияси президенти Лизе Клавенесс номзодини таклиф қилди. Бу ҳақда Блаттер ўзининг X ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
“Клавенесс энг юксак ҳурматга муносиб инсон. У доимо аниқ позицияни эгаллаган ва кўпчиликка эргашмаган ягона шахс бўлди. FIFA’га аёл киши раҳбарлик қиладиган вақт келди”, деб ёзди Блаттер.
Лизе Клавенесс фаолияти давомида Норвегия аёллар миллий терма жамоаси сафида тўп сурган. Агар у FIFA’га президент этиб сайланса, ташкилот тарихида ушбу лавозимни эгаллаган илк аёлга айланади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Нега Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?
Токиода JICA билан 3,5 миллиард долларлик янги дастур имзоланди (фото)
Namangandagi “Chorsu” bozori hududida katta yong‘in sodir bo‘ldi (foto+video)
Эртага ҳарорат 42 даражагача кўтарилади