Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиода ташриф дастурининг иккинчи кунида Япония парламентининг Маслаҳатчилар (юқори) палатаси президенти Акико Санто билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Таълим, маданият, спорт, гуманитар алмашинув соҳаларида кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси сессиялари ўтказиладиган тарихий зал билан ҳам танишди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Токиодаги Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилди.

Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва устувор дастурларни илгари суришга қаратилган кўп йиллик ҳамкорлик учун JICA раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Бугунги кунда шерикликдаги лойиҳалар қиймати 4 миллиард доллардан ортиқни ташкил этмоқда.

Узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 3,5 миллиард доллардан зиёд бўлган, жумладан, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экология, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган янги дастур ўзаро келишиб олинди.
Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим соҳасидаги алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тасодифий хабарлар
Россия ҳарбийлари Лиманда қамал қилингани ва ҳудудни ташлаб қочганини тан олди
Хитой Эронга ёрдам беришга тайёрланмоқда – АҚШ разведкаси
Дайжест. COVID-19 чекинмоқда – сўнгги 24 соатда шифо топганлар сони ортди
Ҳамма ҳайратда. Хонанда Лола тўсатдан тўйхонага кириб, текинга қўшиқ куйлаб кетди
Опа-сингил гроссмейстерлар энди Ўзбекистон учун ўйнамайди