Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида укасининг Nexia-2 русумли автомобилни ўғирлаб келганини кўрган ака ҳудуд профилактика инспекторига бу ҳақда хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу маълумотни тасдиқламоқда.
Жорий йилнинг 10 январь куни соат 18:30 да номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида бўла туриб, 30 ёшли фуқаро А.А. томонидан ўзига тегишли Nexia-2 русумли автомобилни яшаш хонадони олдида, орқа ойнаси очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда ушбу автомобилни номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур Nexia-2 русумли автомобил 41 ёшли фуқаро Ё.М. томонидан олиб қочилгани, у маст ҳолатда автомобилни бошқариб, ўзининг яшаш манзилига олиб бориб қўйганини кўрган Ё.М. нинг акаси Н.М. ўзининг фуқаролик бурчини англаган ҳолда, дарҳол ҳудуд профилактика инспекторига бу ҳақда маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ё.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганлик йигит онасини қўрқитган эркакка арматура билан ташланди
Жиззахда “иссиқ-совуқ”чи ушланди. Унинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка даъвогарлар ҳам бўлган
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди