Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда (карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади) барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.

Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.
Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.

—Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. Ҳозирда 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган. Мақсад тез кунларда ушбу объектни ҳам фойдаланишга топширишдан иборат, — дейди қурилиш ишларини олиб бораётган “Сифат кафолат стандарт сервис” қурилиш корхонаси раҳбари Аҳмаджон Мамадалиев.
Манба : Наманган вилояти хокимлиги


Тасодифий хабарлар
Марказий банк кредит ташкилотларини огоҳлантирди
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
Разведка: “Шимолий Корея раҳбари ҳеч қандай жарроҳлик амалиётини ўтказмаган”
Мақсуда Ворисова: «Ислом Каримовга миллионлаб иш ўринлари ҳақида сохта ахборотлар кирарди»
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади