Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги боғчаларнинг бирида тарбиячи боланинг оғзига латта тиқиб, қийнагани ва кейинроқ мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса ортидан “Rayyan Kids Land” боғчасининг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 14 июль куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар “Rayyan Kids Land” оилавий корхонасига нисбатан лицензияни бекор қилишга оид ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилган.
Муҳокама якунида суднинг ҳал қилув қарори билан қайд этилган оилавий корхонага (нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун) 2025 йил 13 августда берилган лицензия бекор қилинган.
Шуниингдек, раислик қилувчи томонидан суд ҳужжати мазмуни ҳамда унга нисбатан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари тушунтирилган.
Тасодифий хабарлар
Президент қандай раҳбарлар энг катта душман эканини айтди
Ўзбекистонда таксичилик қилаётганлар учун хушхабар!
Юртимизда 1 октябрдан нималар ўзгаради?
“Тинчлик кенгаши” Ўзбекистоннинг таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлганини расман тасдиқлади
80 миллион йиллик улкан денгиз йиртқичининг янги тури аниқланди