Жониворлар қандай қилиб инфекция юқтиргани тушунарсиз бўлиб қолмоқда, чунки уларга қарайдиган барча ходимларда коронавирусга тест манфий бўлган.
Бельгиянинг Антверпен шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи икки бегемотда коронавирус аниқланди. Sciensano институти олимлари уларнинг қай тарзда касаллик юқтирганини англашга уринмоқда, деб ёзади Nieuwsblad нашри.
Қайд этилишича, Имани ва Гермиен лақабли бегемотларда коронавирусни Бельгия тиббиёт институти олимлари аниқлаган.
«Жониворлар қандай қилиб инфекция юқтиргани тушунарсиз бўлиб қолмоқда, уларга қарайдиган барча ходимларда коронавирусга тест манфий бўлган», — дейилади хабарда.
Жониворлар касалланганини уларнинг «сўлак тупураётганини» кўрган зоопарк ветеринари пайқаб қолган. Ҳар икки бегемотда СOVID-19га олинган тест мусбат чиққан. Бу бегемотларда мазкур инфекция аниқланган илк ҳолатдир.
Тасодифий хабарлар
Shohjahon Ergashev: Havaskor boksda Shahram G‘iyosovni yengganman (video)
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
Шавкат Мирзиёев: Барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади
Наманган вилояти судига раис тайинланди
Ақлли соатлар шифокор бўла олмайди