Жанубий Кореяга, шунингдек, Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган “уддабуронлар” ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг ишончига кирган ва танишлари кўмагида “G-1” визасини олиб бериш орқали уларни Жанубий Кореяга ишга юборишни, кейинчалик эса ушбу давлат ҳудудида доимий яшаш учун гувоҳнома тайёрлатиб беришни ваъда қилган. “Уддабуронлар” ўз хизмат ҳақлари эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ долларини олган вақтларида ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-модаси (фирибгарлик) билан судланган фуқаро ўзганинг ишончига кириб, уни ноқонуний йўллар билан Қўшма Штатларга юборишни таклиф қилган. Хусусан, танишлари орқали “Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ” йўналишида жўнатиш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Тошкент вилоятида бир маҳкум бошқасини ўлдириб қўйди
«Нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми?» — Президент
«Наманганлик мухлислар бундай раҳбариятга муносиб эмас»
Ямаль чемпионлик парадида Фаластин байроғи билан иштирок этди