Бугун, 15 июлдан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025-йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Жараёнлар қуйидаги саналарда:
- Лойиҳа киритиш босқичи – 15 июль – 3 август;
- Саралаш босқичи – 4–18 август
- Тарғибот босқичи – 19–21 август;
- Овоз бериш босқичи – 22–31 август кунлари ўтказилади.
“Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг”, дейилади хабарда.
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
Қайд этилишича, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024-йилги 2-мавсуми ҳамда 2025 йилнинг 1-мавсумида (икката мавсумда кетма кет) ғолиб бўлган 823 та маҳаллага жорий йилги 2-мавсуми ҳамда 2026-йилги 1-мавсумида танаффус берилади.
Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: рўйхат.
Ғолиблар рўйхатига аниқлик киритилган ҳолларда ҳар мавсум бошланишидан аввал танаффус берилаётган маҳаллалар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий саҳифалари ҳамда “Очиқ бюджет” порталида эълон қилиб борилади.
Маълумот учун: Наманган шаҳар – “Даштбоғ", Когон шаҳри – “Нурафшон” ва Шуманай тумани – “Бегжап” маҳаллаларининг 2025 йил 1-мавсумдаги лойиҳалари рад этилгани сабабли ушбу маҳаллаларга танаффус берилмайди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилди
Намангандаги “газ муаммоси” бўйича расмий муносабат
Kарантин марказида фуқаро контейнер ичида ўзини осиб қўйди
Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
Мутахассислар 2023 йилнинг ёзи ўта иссиқ келишидан огоҳлантирмоқда