Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилган. “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов 1975 йил 18 майда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 1992-1995 йилларда ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олди. 1995-1997 йилларда талабалик даврида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ туникали” жоме масжидида имом-хатиблик қилган.
2001-2003 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида дарс берган. 2003 йилда Эронда ўтказилган XIX Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этган.
Қайд этилишича, у фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”, “Минор” жоме масжидларида имом-хатиб, янги тайинланишгача эса Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва Юнусобод тумани "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби лавозимларида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Фаст-фуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг ичаги олиб ташланди
Андижонда 25 ёшли аёл шаръий никоҳдаги эрини ўлдириб, жасадини ҳожатхонага ташлаб юборди
Toshkent shahriga yangi bosh imom-xatib tayinlandi
Бугун коронавирусдан тузалиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
Инсонпарварлик –қонунларимизнинг бош мезони