Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши учрашувдан сўнг майдон четида жароҳат олган операторга ўз футболкасини совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди
Маълумки бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк баҳси давомида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўп учун кечган кураш эпизодларидан бирида трансляция оператори билан тўқнашиб кетган эди.
Учрашувдан кейин операторнинг ҳолидан хабар олиниб, унга Абдуқодир Ҳусанов имзоси туширилган махсус футболка тақдим этилди. Ўзбекистонлик футболчи операторга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
ЎФА таъкидлашича, мазкур воқеа спортда ўзаро ҳурмат ва инсонпарварлик тамойилларининг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда нодавлат таълимдан норозилар кўпаймоқда
Расман: Қозоғистон Россия-Украина урушида Путиннинг тарафини танлади
АҚШ “Қиёмат куни” самолётини ҳавога кўтарди
Жапаров Лавровнинг «ақл ўргатиши»га жавоб қайтарди
Ашраф Ғани давлат ғазнасидан 169 млн доллар ўғирлагани айтилмоқда. Унинг ўзи буни рад этди