Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган фуқаро Перудан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Перу Республикаси Адлия вазирлигининг фаол кўмаги натижасида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувда бўлган Туркия Республикаси фуқароси экстрадиция қилинган.
Гумонланувчи Перу ҳудудида тергов органларидан яшириниб юрган ва халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.
Экстрадиция Тошкент ва Лима Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда экстрадиция жараёнида транзит ўтган Франция ва БАА ваколатли органларининг халқаро ҳуқуқ доирасида кўрсатган ёрдами туфайли амалга оширилган.
“Мазкур ҳолат трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда Интерпол Халқаро жиноий полиция ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини тасдиқлайди”, дейилади хабарда.
Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун Интерпол Миллий марказий бюроси ва Республика Бош прокуратураси ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинган.
Тасодифий хабарлар
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
Прогноз: Ўзбекистон июнда коронавирусдан тўлиқ қутулади
Файзуллаев ёзда Италияга кетади – манба
“Навбаҳор” 6 нафар легионерга жавоб берди
Қашқадарёда 2,5 яшар қизалоқ хусусий боғчада вафот этди