«Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди», деб жавоб қайтарди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков.
Унинг қайд этишича, коронавируснинг «Британча» штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди.
Тасодифий хабарлар
Бош вазирнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди
Алишер Усмонов Европа иттифоқини судга берди
Мирзиёев Алиевни 60 ёшни қаршилагани билан табриклади
Наманган шаҳридаги Бобур боғида 31 декабрь куни 4 тоннали ош тайёрланади!
Ўзбекистонга Испаниядан иккита «Afrosiyob» поезди олиб келинди