Lotin - Кирил, [01.09.21 11:15]
Питердаги ҳожатхонада ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Lotin - Кирил, [01.09.21 11:27]
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қандолат фабрикасининг ҳожатхонасидан сотувчи аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 28 август куни Калинин туманидаги қандолат дўконининг ҳожатхонасидан 39 ёшли аёлнинг жасади топилган. Аниқланишича, марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Унинг танасида бўғилиш излари ва пичоқда етказилган кўплаб жароҳатлар топилган. Жасад ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун экспертизага юборилган.
Жиноят фактига кўра, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳодиса жойидан иккита арқон, шунингдек, шаффоф кристалл ва тошга ўхшаш буюмлар топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида 25 марта пичоқланган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор
Мирзиёевнинг Туркия сафари бўйича расмий маълумот берилди
Миразиз Бозоровга оид суд маълумотлари сир сақланади – Ташанов
COVID-19: Нега аёлларга нисбатан эркаклар ўртасида ўлим кўпроқ?
Бу ҳазил эмас: Бугундан Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қила бошлайди