Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Вашингтондаги Исроил элчихонасининг икки ходими фожиали ўлдирилгани юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Ушбу баёнотда жорий йилнинг 21 май куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Яҳудий музейи яқинида юз берган қуролли ҳужумда ҳалок бўлган икки исроиллик дипломатнинг ўлими ҳақида сўз боради.
“Марҳумнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Биз бу даҳшатли ҳаракатни қатъиян қоралаймиз, дипломатик ходимларга қарши ҳар қандай ҳужумлар қабул қилиниши мумкин эмас ва халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этиш жоиз, 21 май куни кечқурун Вашингтондаги яҳудий музейи олдида Исроил элчихонасининг икки ходими – эр-хотин Ярон Лишчинский ва Сара Милгрим чикаголик 30 ёшли Элиас Родригес томонидан отиб ўлдирилганди. Ҳужумчи отишма олдидан “Фаластинга озодлик” шиорини ҳайқирган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 48 мингдан ошди
Мирзиёев ишсиз юрган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш йўлини айтди
Судья баҳсга аралашди: Транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари ва тартиби қандай?
«Дамас» устида сайр қилганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради!