Интернет тармоғида рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам.
Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган.
Жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.
«Ҳурматли фуқаролар! Интернетга видео жойлаб, унга ўз фикрларингизни қўшишдан олдин аслида нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўришингизни сўраймиз. Автомобиль ичида ўтирволиб ўз мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишингизни тўғри иш деб бўлмайди. Агар видео муаллифи автобусдаги аёллардан хавотирда бўлганида, ходимларнинг ёнига бориб, нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўрган бўлмасмиди?
Шу билан бирга, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига коронавирус хавфи ҳануз долзарблигини эслатиб ўтмоқчимиз. Кўпчилигимиз касалликни бошдан ўтказдик, кимдир коронавирус туфайли яқин инсонини йўқотди. Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг», дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди
Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади
Surxondaryodan topilgan Kushon davlati oltinlari ilk bor namoyish etiladi
Ikki yil ichida oltin va kumush qazib chiqarish 300 tonnaga etkaziladi
Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди