2017 йил охирларида Ўзбекистондаги “Зўр” телеканалида намойиши бошланган “Севги изтироби” турк сериали 2018 йилнинг февраль ойи ўрталарига келиб эфирдан олиб ташланган эди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, хусусан Туркиянинг ўзида ҳам қаттиқ танқидларга, одамларнинг эътирозига сабаб бўлган ва тақиққа учраган мазкур картина Ўзбекистонда ҳам кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.
Мазкур сериал ҳақида бир қанча таҳлилий-танқидий мақолалар эълон қилингач, масала Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповгача етиб борганди.
2018 йилнинг 14 февраль куни Ҳукумат раиси “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу сериални танқид қилиб, хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган сериалларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар бериб, “Зўр” телеканалида намойиш этилаётган “Севги изтироби” сериалини танқид қилган эди.
Ҳукумат раисининг танқидидан сўнг, 2018 йилнинг 17 февралига келиб сериал эфир дастуридан олиб ташланди.
Орадан бир ярим йил ўтиб, ушбу сериал яна “Зўр” телеканалига қайтмоқда. Бугун, 29 июлдан эътиборан “Севги изтироби” сериали қолган жойидан намойиш этилади. Бундан чиқди, гапирилган гаплар, айтилган танқидлар ҳавога учди. Зўрдан зўр чиқди, деб шуни айтишса керак-да.
Маълумот ўрнида, мазкур телеканал муассислари рўйхатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам борлиги айтилади.
Сериал қаҳрамони Бурак Ўзчивит эса жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистонга келган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов аҳолидан телеканалларда намойиш этилаётган турк сериалларига нисбатан эътирозлар 5 карра кўпайганини айтиб чиққан эди.
“Сўнгги вақтларда мамлакат фуқароларининг нодавлат телеканаллар эфирида намойиш этилаётган хорижий, асосан турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда ва Агентликка келиб тушган мурожаатларига кўра, ушбу сериаллар кўп ҳолларда ўзбек халқининг миллий удум ва анъаналарига, шунингдек миллий ўзлигимизга маъно ва мазмун жиҳатдан мос келмайди. Агентликка фуқароларимиздан шу йилнинг фақатгина беш ойида келиб тушган мурожаат ва шикоятлар сони ўтган йил давомида келиб тушган жами мурожаатлар сони билан таққослаганда 5 марта кўпайган”, деган эди Комилжон Алламжонов.
Айни вақтда мамлакатдаги энг юқори рейтингларда турадиган хусусий телеканалларда қуйидаги турк сериаллари намойиш этилмоқда:
“Йиғлама, она”, “Аёл”, “Чуқур”, “Фазилат хоним ва қизлари”, “Сўйла... Қора денгиз” – “Sevimli” телеканали;
“Ёмонлик дунёга устун бўлолмас”, “Муҳташам юз йил” – “Milliy” телеканали;
“Мени қўйиб юборма”, “Парчаланган юраклар”, “Севги изтироби” – “Зўр” телеканали.
Кўриб турганингиздек, телеканалларимиз аллақачон турклашиб бўлган. Булар орасида “Sevimli” телеканали сериаллар борасида пешқадам бўлса, бошқаси турк фильмларини таржима қилиб, узатишда унга етиб олиш илинжида. Турк маънавиятини, арзон фильмларни тарғиб қилиб, ўзбек маънавиятини синдириш акцияси кимўзарга айланиб кетганига анча бўлган.
Демади деманг: “Севги изтироби”дан орттирилган асоратлар бадалини кўп йиллар тўлаймиз
Тасодифий хабарлар
Путин қамоқ ҳукмидан кейин илк бор Россияни тарк этади
Намангандаги Гўзаллик салонида ўғирлик қилган аёл қўлга олинди
23 июнь куни 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистонга ўтди
Сайловда овоз бермаганлар жаримага тортилиши мумкин
Ҳабибнинг "UFC"га қайтаётгани ростми?