Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туманида яшовчи, 1971, 1975 ва 1990 йилларда туғилган 3 фуқаро томонидан туманнинг “Ўрикзор”, “Гулобод” ва “Маҳдуми Аъзам” МФЙ ҳудудларида ташкил этилган 3 та “яширин омбор” фош этилган.
Натижада 723 турдаги жами 57422 дона хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва сифат сертификатига эга бўлмаган, шунингдек, айримларининг яроқлилик муддати ўтган контрафакт дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Қолаверса, Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланган.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Самарқанд шаҳрида ҳам қайд этилган. Маҳаллий фуқаро ижарага олган омборхоналарда 225 турдаги жами 14322 дона истеъмолга яроқсиз дори воситалари сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани ходимлар томонидан фош этилган.
Ҳозирда ҳар учала ҳолатда олинган дори воситаларига нисбатан экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда
Лотереядаги катта ютуқ бахтсизлик келтирди
Тўрақўрғонда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди
Oта ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди
"Таслим бўлиш вақти келди". Украина чидаб бўлмас кучга дуч келди