Бухорода талаба қизни Туркиянинг Истанбул шаҳрига шаҳвоний эксплуатация учун юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ Самарқанд халқаро аэропортида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни тонги соат 04:00 ларда Самарқанд халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда Туркия давлати фуқароси ҳамда унинг ўзбекистонлик 3 нафар жиноий шериклардан иборат гуруҳ талаба қизни шаҳвоний эксплуатация қилиш учун Истанбулга жўнатмоқчи бўлган.
Маълум бўлишича, қиз Бухоро вилоятидаги олийгоҳлардан бирининг биринчи босқичида таҳсил олаётган бўлган.
Қонунбузарлар Самарқанд халқаро аэропортида рўйхатдан ўтказаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноят устида ушланган. Улардан хорижга чиқиш паспортлари ва авиачипталар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “д” ва “к” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Тасодифий хабарлар
Аброр Мухтор Алий Бозоров ишида нега жабрланувчи сифатида иштирок этаётганига изоҳ берди
Ўзбекистон ва Покистон нималарга келишиб олди?
Ўзбекистонда паспортсиз меҳмонхонага жойлашиш мумкин бўлади
Ўзбекистондаги ўлим ҳолатларининг асосий сабаби маълум бўлди
Россия қурилиш объектларида мигрантлар сони икки баробар камайди - Сергей Собянин