"Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!"

"Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!"

2020 йил 24 январь куни ижтимоий тармоқнинг YouTube сайтига "Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!"сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилганлиги юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қарши шаҳар, “Шоҳбекат” МФЙ, Истиқбол кўчаси, 21-а-уйда яшовчи фуқаро Бердиева Дилфуза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида “2019 йил 12 август куни соат 2040 ларда Қарши Локомотив депоси “Машинистлар дам олиш уйи” даги ходимлар овқатланадиган хонага кирганида, унга таниш бўлган Ш.А.Неъматуллаев уни ортидан кирганлигини, сўнгра чироқни ўчириб, қўлидан ушлаб, ёпиша бошлаганлигини, уни бир неча маротаба итариб ташлаганлигини, оғзидан келадиган ҳидга чидаб бўлмаслигини, уни номусига тегмоқчилигини, сўнгра аёллик шаъни, қадр-қиммати зўрланмоқчилигини билиб, жон талвасаси билан эшикка югурганлигини, сўнгра унга нотаниш бўлган хизмат сафаридаги командир эшикни очганлигини, Ш.Неъматуллаев эшикни қайтариб ёпганлигини, шу заҳоти у зал томонга ҳаракатланганлигини, сўнгра Ш.Неъматуллаев уни уяли қўл телефонини юлиб олганлигини, сўнгра уни телефонини С.Қурбонов олиб келиб берганлигини, Ш.Неъматуллаевга нисбатан қонуний чора кўришликни, унга нисбатан етказилган 50.000.000 (эллик миллион) сўм миқдоридаги моддий-маънавий зарарни ундиришликни” сўраган.

     Фуқаро Д.И.Бердиеванинг аризаси Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Навбатчилик қисмидан 13.08.2019 йилдарўйхатдан ўтказилган. 

       Бундан ташқари, Ғузор тумани Қоратикан қишлоғида яшовчи фуқаро Неъматуллаев Шаҳзоджон Аброр ўғли Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида “2019 йил 12 август куни соат 20.00 ларда Қарши Локомотив депоси “Машинистлар дам олиш уйи” даги 12-рақамли хонага жойлашганлигини, дам олиш уйининг навбатчиси Д.И.Бердиева билан ўзаро тортишиб қолганлигини, унга Д.И.Бердиева “Сени онанг ифлос, сени одам туғмаган, ит туққан”-деб айтиб, уни оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, шу сабабли жаҳл устида уни ҳам оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни” сўраган.

       Фуқаро Ш.А.Неъматуллаевнинг аризаси Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Навбатчилик қисмидан 15.08.2019 йилда  рўйхатдан ўтказилган. Ҳолат юзасидан Д.И.Бердиева, Ш.А.Нематуллаев, Ў.Р.Жумаев, У.А.Режабов, М.Н.Муминова, Ш.Х.Чориев, Ж.И.Ҳамдамов, С.Э.Қурбонов, А.А.Жалилов, Б.Г.Арслановлардан тушунтириш хатлари олиниб, иш ҳужжатларига қўшилган. 

Қашқадарё вилояти Наркология диспансери навбатчи шифокори томонидан 13.08.2019 йилда ўтказилган текширувда, фуқаро Неъматуллаев Шаҳзоджон Аброр ўғли ҳушёр ҳолатда эканлиги аниқланган.

Қарши Локомотив депоси бошлиғининг 14.08.2019 йилдаги 93в-сонли буйруғига асосан узрли сабабларсиз иш жойларини тарк этганликлари учун бош энергетик Ш.Чориевга Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан хайфсан интизомий жазоси, қозонхона машинисти Ш.Териқуловга Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақидан  20 % миқдорида интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Бошқарма ХПБ катта инспектори  томонидан олиб борилиб, натижаси бўйича 19.08.2019 йилда Ш.А.Неъматуллаевга нисбатан МЖтКнинг  41-моддаси билан, Д.И.Бердиевага нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштириб, Қарши шаҳар маъмурий судига 34/6-1174-чиқиш билан юборилган.

Бундан ташқари, Д.И.Бердиеванинг Қарши транспорт прокуратурасига ёзган аризаси 24-19-288-чиқиш билан 12.09.2019 йилда Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБга алоқа хати асосида юборилиб, Бошқарма Навбатчилик қисмидан 12.09.2019 йилда рўйхатдан ўтказилган.

Manba: darakchi.uz

×