4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида сўнгги кунларда Яқин Шарқда кузатилаётган жараёнларнинг кескин тус олиши минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ҳамда давлатлараро муносабатларга жиддий путур етказаётгани алоҳида таъкидланган.
Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида мамлакатлар суверенитети, фуқаролар тинчлиги ҳамда осойишталигига хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, низо ва муаммоларни тинч ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилган.
Мамлакат етакчиси бундай синовли дамларда Иордания раҳбарияти ва халқи билан якдил ва бирдамлигини таъкидлаган.
Ўз ўрнида Иордания Подшоҳи ушбу синовли кунларда чин дўстлик, самимий қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик сўзлари учун Президентга чуқур миннатдорлик изҳор этган. Яқин истиқболда Амманга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юксак савияда ва сермаҳсул ўтишига қатъий ишонч билдирган.
Тасодифий хабарлар
ДХХ Наманган ва Самарқандда “учирувчи” дорилар савдосига чек қўйди
Путин нимани кутмоқда?
ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотаётган шахсни ушлади
Буюк шоир Алишер Навоий ҳақида фильм яратилди
Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилди