Тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳридаги З.М.Бобур МФЙда яшовчи, 1990 й.т. гуруҳ аъзосининг яшаш манзили кўздан кечирилганда, унинг ҳовлисида эни 1м2, чуқурлиги 12-12,5 метр ва узунлиги 150 метр бўлган, Қирғизистон Республикасига ноқонуний ўтиш учун махсус қазилган ер ости йўли борлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, мазкур туманнинг Бирлик МФЙда жойлашган, гуруҳ аъзоларидан яна бирига тегишли хонадон ҳовлисида эса эни 1м2, чуқурлиги 10-12 метр, узунлиги 400-420 метр атрофидаги иккинчи ер ости йўли борлиги аниқланган эди. Ушбу ер ости йўлига қўлбола пўлат изларда ҳаракатланувчи кичик ҳажмли, электродвигателли аравача ўрнатилган.
Таъкидлаш лозимки, 2 нафар Ўзбекистон Республикаси ва 6 нафар Қирғизистон Республикаси фуқароларидан иборат уюшган жиноий гуруҳга 1974 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган шахс етакчилик қилган.
Тасодифий хабарлар
Эртага сайлов: Жазо ўтаётган қанча маҳкумлар овоз беради?
Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бўлмоқда
Суриянинг машҳур “ҳибсхонаси” фаолиятини якунламоқда
Футбол тарихидаги энг яхши футболчилар эълон қилинди
Президент ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланишини яна бир бор тушунтирди