“Amazon” шу йилнинг охирларида очишни режалаштираётан ақлли дўконида инновацион кийим кийиш хоналари мавжуд. Илк дўкон Лос-Анжелесда иш бошлаши кутилмоқда.
Савдо майдони 30 000 квадрат фут (тахминан 2 787 м²)ни ташкил этади. У ерда эркаклар ва аёллар либослари, пойабзал ва аксессуарлар сотилади. Нархлар 10 доллардан 400 долларгача бўлиши кутилмоқда.
Кўргазмаларда фақат 1 та кийим варианти бўлади. Ранг, ўлчам ва кийимдан дўконда қанча борлигини билиш учун махсус иловага киришингиз ва QR-кодни сканерлашингиз керак. Либосни кийиниш хонасига ёки кассага олиб бориш буйруғини ҳам электрон тарзда берасиз. Дисплейларни бошқа нарсани сўраш ва баҳо қўйиш мақсадида ишлатишингиз мумкин.
Тўлов “Amazon One” орқали амалга оширилади. У мижозни кафти орқали таниб олишга қодир. Компания анчадан бери китоб ва маҳсулотларни шу тарзда сотишга ўтган.
Тасодифий хабарлар
Бухорода олтин қуймасини 209 млнга сотаётган шахслар ушланди
Ким Чен Ин таҳдидли чақириқ билан чиқди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 15 нафарга етди
Россиядаги университетларнинг бирида TikTok факультети очилиши мумкин
Андижонда «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини қалбакилаштирилганлар аниқланди